ЎЗБЕКИСТОН ИЖРО ҲОКИМИЯТИДА БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

About the Book

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда қўринади:
тузилмавий-функционал тамойил асосида бошқарув маданиятининг элементлари (потенциал, сиёсий, технологик) ўртасидаги детерминистик алоқадорликнинг раҳбарлик фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишдаги ўрни, бошқарув маънавиятининг шаклланиши ва маданиятининг ривожланиши омиллари очиб берилган;
ижро ҳокимиятида инсон омилини фаоллаштиришнинг демократик асослари ва бошқарув маданиятини юксалтиришнинг демократик моделини тизимлаштириш тўғрисидаги илмий хулосалар ишлаб чиқилган;

бошқарув маданиятининг шарқона ва ғарбона ёндашувларини Ўзбекистон шароитида уйғунлаштириш механизмлари фалсафий асосланган;
Ўзбекистон ижро ҳокимиятидаги ва давлат хизматига кадрлар тайёрлаш тизимидаги ислоҳотлар тенденцияси, қиёсий таҳлили ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ходимлари ўртасида ўтказилган социологик сўровнома хулосалари асосида жамият бошқарув салоҳиятини мустаҳкамлаш назарияси (алгоритмик) ва тамойиллари (индивидуаллик, тузилмавий функционализм, инновацион ва комплекс мувозанат, таълим-тарбия уйғунлиги, узлуксизлик, номарказлашув) ишлаб чиқилган.

Order Now
Diniy axborotlarni targ'ib qilish qonun bilan taqiqlangan!