Оқилов С.

ХАТТОТЛИК САНЪАТИ
УСУЛ АД-ДИН

УСУЛ АД-ДИН

eBook: bepul

«Ислом илоҳиёти» ўқув фани бўйича ўқитиш технологияси маъруза, семинар ва амалий машғулотлар технологиялаштириш қоидалари асосида ишлаб чиқилган.

Ўқув-услубий мажмуа кириш, ўқув фани бўйича маъруза, ўқитиш технологияларининг концептуал асослари, семинар ва амалий машғулотларда ўқитиш технологияларидан иборат.

«Концептуал асослар»да «Ислом илоҳиёти» ўқув фанининг структураси ва долзарблиги, мазкур ўқув фани бўйича ўқитиш мазмуни баён қилинган, ўқитиш усуллари ва воситаларини танлашни белгилаб берувчи концептуал қоидалар асослаб берилган. Шунингдек, қуйидаги ўқитиш технологиялари келтирилган:

  1. 42 соат маъруза машғулотларида кириш, мавзуий, эксперт таклиф этиб, муаммоли, маъруза-визуализация, маъруза-конференция, маъруза-дискуссия, муайян вазиятни таҳлил қилган ҳолда маъруза, якуний маърузалар киритилган.
  2. 42 соат амалий машғулотларда кейс-стади усуллари ва ўқитув ўйинлари, олинган билимларни муаммоли вазиятларни ҳал қилиш жараёнида қўллаш кўникмасини шакллантириш (муаммоли семинар), билим ва кўникмаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, ривожлантиришга эътибор қаратилган.
  3. 42 соат мустақил таълимда талабаларнинг эркин, мустақил фикрлашга ўргатиш мақсадида алоҳида мавзулар танланган.

Тақдим этилган ўқитиш технологияси ўқитувчилар томонидан «Ислом илоҳиёти» фанини ўқитишда ТИУнинг “Диншунослик” йўналишида ва қўшимча таълим тизимида ўқитиш технологияларида белгиланган шарт-шароитлар ва кўрсатилган вақтга амал қилган ҳолда қўлланилиши мумкин.

More info →
Aqoid qo’llanma